Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди. У Бухоро амирлигида ҳам яшаган
Олам
−
29 Январь 2020
14506Тожикистонда Ер юзидаги энг кекса аёл — Фотима Мирзоқулова вафот этди. Унинг ёши 127 да эди. Бу ҳақда Ашт тумани администрацияси хабар бермоқда.
Аёлнинг паспортида у 1893 йилнинг 13 март куни туғилгани қайд этилган. У икки марта турмушга чиққан ва саккиз фарзандни дунёга келтирган. Унинг 200 дан ортиқ невара, эвара ва чеваралари бор. У уч аср ва уч давлатда — Бухоро амирлиги, собиқ иттифоқ ва мустақил Тожикистонда яшашга улгурди.
Британиянинг Daily Mail нашри ёзишича, Фотима Мирзоқулова агар паспортидаги туғилгани кўрсатилган саналар тўғри бўлса, Ер юзидаги энг кекса аёл ҳисобланади. Аёлнинг ёшини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳақида маълумот берилмаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023