Дунё мухлислари энг кўп ёмон кўрувчи спортчилар эълон қилинди. Роналду ўнталикда

Спорт 25554
image

Pickwise.com портали қизиқарли тадқиқот олиб борди. Улар бутун дунё спортчиларининг ижтимоий тармоқларидаги шарҳларини ўрганиш орқали, энг кўп танқид қилинадиган ҳамда хейтерлари кўп бўлган спорт юлдузлари ўнлигини тузиб чиқди.

Унга кўра, биринчи ўринни АҚШнинг “ЛА Лейкерс” баскетбол жамоаси етакчиси Леброн Жеймс эгаллади. Маълум бўлишича, сўнгги 1 йил ичида футболчининг ижтимоий тармоқларида унга нисбатан 122 мингдан ортиқ ҳақоратли сўзлар ва танқидлар йўлланган.

Иккинчи поғонани “Манчестер Юнайтед” ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Решфорд эгаллаган. Унга нисбатан эса 32 миндан ортиқ ҳақоратли фикрлар ёзиб қолдирилган.

Шунингдек, ушбу ўнликдан яна 2 машҳур футболчи ўрин олган, улардан бири “Ювентус” ҳамда Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду бўлса, яна бири Месут Ўзил ҳисобланади.

Шундай қилиб, дунёнинг мухлислар нафратланган 10 нафар спортчиси қуйидагилардан ташкил топган.

1. Леброн Жеймс (баскетбол) - 122 568 (сўнгги 12 ой ичида ижтимоий тармоқлар орқали йўлланган ҳақоратли изоҳлар);

2. Маркус Решфорд (футбол) – 32 328;

3. Том Брейди (Америка футболи) – 28 151;

4. Кевин Дюрант (баскетбол) – 24 370;

5. Бубба Уоллес (НАСCАР) – 21 750;

6. Дамиен Лиллард (баскетбол) – 20 904;

7. Тревор Бауэр (бейсбол) – 14 083;

8. Криштиану Роналду (футбол) – 11 757;

9. Стивен Карри (баскетбол) – 11 203;

10. Месут Ўзил (футбол) – 11 192.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1596
Рейтинг: 2.9
t
×