Дунё аҳолисининг ярми 2021 йилни умид билан кутмоқда

Бу қизиқ

image

Дунё аҳолисининг деярли ярми, яъни, 43 фоизи келаётган 2021 йилдан умид қилмоқда. Бу ҳақда "Gallup International" мустақил тадқиқот агентликлари ассоциацияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига асосланиб хабар берилган. 

Тадқиқот 41 та мамлакат ўртасида ўтказилган. 

Натижаларга кўра, аҳолиси энг оптимист давлатлар Нигерия, Индонезия ва Озарбайжон бўлган. Буюк Британия, АҚШ, Финляндия, Қирғизистон ва Ҳиндистон мамлакатлари аҳолиси ҳам оптимист кайфиятда Янги йилни қаршиламоқда.

Италия, Гонконг ва Болгария, Польша, Чехия, Таиланд, Сербия, Жанубий Корея, Туркия Россия мамлакатлари аҳолисида эса пессимист кайфият қайд этилган.

"Gallup International" мустақил тадқиқот агентликлари халқаро ассоциацияси ҳар йили йил якунлари бўйича глобал сўровнома доирасида келгуси йил учун тахминларни сўрайди. Жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган сўровномада 41 та мамлакатдан 38 мингдан ортиқ одам иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги йил

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг