Дубль орқали жамоасига ғалаба келтирган Роналду жаҳон рекордини ўрнатди

Спорт 17059
image

Кеча, 1 сентябрь куни Португалия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ирландияни Роналдунинг қаҳрамонлиги эвазига 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг сўнгги 6 дақиқасида Криштиану Роналду дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди. 

Бу Роналду учун терма жамоа таркибидаги 110 ва 111-гол бўлди. Биринчи голи орқали у эронлик Али Даининг терма жамоаларда гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Эронлик собиқ ҳужумчининг ҳисобида 109 та гол мавжуд эди.

Ҳозирда Роналду ҳисобида терма жамоа таркибида 180 та учрашувда урилган 111 та гол бор ва бу жаҳон рекорди ҳисобланади. Фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида Роналдуга энг яқин таъқибчи бу Лионель Месси ҳисобланади. Унинг ҳисобида 151 та ўйинда урилган 76 та гол мавжуд.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1384
Рейтинг: 2.9
t
×