ДТМ 206,4 балл йиғиб, ОТМга киролмаган абитуриент бўйича изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда бир абитуриентнинг жавоблар варақаси илова қилинган ҳолда, 206,4 балл билан ҳам талабаликка тавсия этилмаган деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

Давлат тест маркази мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. 

Қайд этилишича, бу бўйича шуни маълум қиламизки, мазкур абитуриент Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига топшириб, “Божхона иши” таълим йўналишига талабаликка тавсия этилган. Шунинг учун ушбу абитуриент давлат олий таълим муассасалари учун танловда иштирок этмаган ва талабаликка тавсия этилмаган.

“Ҳозирда абитуриентларнинг шахсий кабинетларида акс этаётган маълумотлар давлат олий таълим муассасалари учун ўринли бўлиб, олий ҳарбий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилганлик бўйича маълумотлар кўрсатилмаган, чунки олий ҳарбий таълим муассасалари учун танловни Давлат тест маркази амалга оширмайди”, дейилади ДТМ хабарида.

Марказнинг қўшимча қилишича, 189 ёки ундан юқори балл тўплаган ҳолда талабаликка тавсия этилмаган ҳолатлар мавжуд эмас.

Аввалроқ, ДТМ тест синовларида максимал балл – 189 тўпласа ҳам контракт асосида ўқишга кирган абитуриент бўйича тушунтириш берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон абитуриент ДТМ

Баҳолаганлар

1675

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг