Доннарумма тез орада янги жамоага ўтиши кутилмоқда

Спорт 1042
image

Хабарингиз бор, Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма айни дамда эркин агент бўлиб турибди. Футболчи маош масаласида “Милан” билан келишувга эриша олмагани боис, у бошқа жамоага ўтишга қарор қилди ва тез орада унга харидор топилди. ПСЖ клуби Доннаруммани харид қилиш учун жиддий ишга киришди. Бу ҳақида италиялик журналист-инсайдер Николо Скира хабар берди.

Маълум бўлишича, Париж клуби Доннарумманинг агенти билан боғланган ва уларни қониқтирадиган шартнома ҳамда йилига 12 миллион евролик маош таклиф қилган. Футболчи бунга рози бўлгач, парижликлар вакиллари уни тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида Италия терма жамоаси йиғини ўтказилаётган жойга ташриф буюрган. 

Айрим ҳужжат ишлари ўз якунига етгач, трансфер бугун, 8 июннинг ўзидаёқ расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 2.9
t
×