Доғистонда табиий бойликлар кўп, лекин биз камбағал яшаяпмиз – Ҳабиб

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов, Доғистон ўлкасида табиий бойликлар кўп бўлишига қарамай, туб аҳоли камбағал яшаётганидан афсусда эканини айтиб ўтди. 

“Бу минтақа барча манбаларга жуда бой: одамлар, ерлар, қишлоқ хўжалиги учун қуёшли кунлар, денгиз, тоғлар, ўрмон. Биласизми, Россиянинг деярли бутун ғарбий қисми Доғистонда ишлаб чиқарилган электр энергияси билан ишлайди. Бизнинг ўлкада энг йирик гидроэлектростанциялардан бири бор. Доғистон жуда бой минтақа, лекин биз ижтимоий жиҳатдан камбағал ҳолатда яшаймиз.

Синглим инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Мен уни олиб кетдим, чунки унинг уч фарзанди бўла туриб, ойига 11 минг рубль учун ишлаганини нотўғри, деб ўйлайман. Хўш, 11 минг рубль... Менимча, бу нотўғри”, дейди Нурмуҳамедов матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Хавьер Мендес ўзининг энг яхши шогирди бўлган Ҳабиб Нурмуҳамедовга пул қандай таъсир қилгани, шоҳсупага кўтарилган спортчиларга бу ўрнак бўлиши лозимлиги ҳақида гапириб берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Доғистон Ҳабиб Нурмуҳамедов Хавьер Мендес

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг