ДХХнинг тезкор бўлинмаси бошлиғи Сурхондарё ҳокимига ўринбосар бўлди

Жамият

image

Абдурасул Носиржон ўғли Абдураҳмонов Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

У 1990 йил Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2012 йилда Давлат хавфсизлик хизмати институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – юриспруденция, ҳуқуқшунос.

Абдурасул Абдураҳмонов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати идоралари офицерлари таркибида ҳарбий хизматда меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси тезкор бўлинма бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг