ДХХ Наманганда 10 минг доллар пора олган “зам” ҳокимни ушлади

Жамият

image
“Целый бозор-а” – Жиззах ҳокимининг собиқ ўринбосари ўмарган пулларини нимага сарфлагани айтилди north_east

“Целый бозор-а” – Жиззах ҳокимининг собиқ ўринбосари ўмарган пулларини нимага сарфлагани айтилди

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси мансабдори ва Учқўрғон тумани ҳокими ўринбосари 10 минг доллар пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди. 

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи шахс Чортоқ туманида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркорга боғдорчилик билан шуғулланиши учун Янгиқўрғон тумани ҳудудидан 10 гектар ер майдони ажратилиши бўйича туман хокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилиб, ўзи фаолият юритувчи бошқарманинг маъмурий биноси ёнида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у ушбу пулларни Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилган ва мазкур мансабдор шахс ҳам Наманган шаҳрида 10 минг долларни олган вақтида ушланган.

Маълум бўлишича, туман хокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзоси сифатидаги ваколатларидан фойдаланишни режалаштирган ушбу юқори лавозимли шахс бошқа МЧЖга қарашли ер майдонидан 10 гектарини ажратиб беришни мақсад қилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари қурилиш ишлари билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан 2 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Наманган

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг