Диёра Усмонова Меҳрибонлик уйидан қиз асраб олди

Жамият

image

Ўзбекистонлик таниқли хоним Диёра Усмонова 33 ёшга тўлгани муносабати билан бола асраб олди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

“Бугун менинг туғилган куним ва бугун мен сизлар билан бу йил 33 ёшимда содир бўлган бир катта мўжизани баҳам кўрмоқчи эдим. Айтишларича, бу алоҳида ёш.

Ва бу алоҳида 33 ёшда, менинг фарзандларим уч нафарга етди. Бизда ажойиб қиз бор. Унинг исми Ойша, беш ёшда ва менинг қизим”, дейди Усмонова.

У сўзида давом этиб, бола асраб олиш кўпчилик қўрққанидек, қийин эмаслигини айтиб ўтган.

“У билан ҳаёт жуда қувноқ, илҳомлантирувчи, у қуёш каби атрофидагиларни иситади ва бу ҳис, кимнидир бахтли қилишингиз мумкинлиги, ажойиб туйғу. Бу ҳаётни ўзгача маънога тўлдиради. Биламан, сизларнинг кўпларингиз болани чақалоқлар уйидан эмас, улар учун аллақачон катта навбат бор, балки болалар уйидан, ҳамма ташлаб кетган етимлар орасидан, олиш ҳақида бир неча бор ўйлагансиз. Агар сиз бу ҳақда ўйлаб кўрган бўлсангиз, бу қадамни қўйишдан қўрқманг. Қўрқадиган ягона нарса - бу қилмаслик, ҳаётда қилиш мумкин бўлган яхшиликни қилишга вақт топа олмасликдир”, дейди Диёра Усмонова.

Сўзи якунида Усмонова турмуш ўртоғи, ота-онаси ва суюкли синглиси бўлмаганида, балки у ҳам бунга журъат қила олмаслигини қўшимча қилган.

Маълумот учун, Диёра Усмонова 2016 йилда МДҲда “Ботир алюминий” номи билан танилган тадбиркор Ботир Раҳимовга турмушга чиққан эди. Уларнинг Икромжон исмли ўғли бор. Диёра Усмонованинг биринчи турмушидан Марям исмли қизи бор. Жуфтлик 2020 йилгача Туркияда яшаб келган ва ўтган йил кузда Ўзбекистонга қайтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Диёра Усмонова

Баҳолаганлар

2873

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг