Диего Симеоне миллиардлик довондан ўтди

Спорт 1965
image

Кеча, 25 август куни Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби Берлиннинг “Герта” клубидан ярим ҳимоячи Матеус Куньяни расман сотиб олди.

Мадрид клуби бразилиялик футболчининг трансфери учун немисларга жами 26 миллион евро миқдорида пул тўлаб берди. Шу тариқа, “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне футбол тарихида трансферлар учун 1 миллиард евродан кўпроқ пул сарфлаган 6-мураббийга айланди.

Бунга қадар ушбу рўйхатга Жозе Моуриньо (“Рома”), Пеп Гвардиола (“Манчестер Сити”), Карло Анчелотти (“Реал Мадрид”), Мануэль Пеллегрини (“Реал Бетис”) ва Массимилиано Аллегри (“Ювентус”) каби мураббийлар кирган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Симеоненинг “Атлетико”си Ла Лигада узоқ йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни қўлга киритган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 2.9
t
×