Депайнинг ўйини ана энди яхшиланади — Нидерландия бош мураббийи

Спорт 1003
image

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Франк де Бур яқинда Испаниянинг “Барселона” клуби сафига бориб қўшилган собиқ “Лион” ҳужумчиси Мемфис Депайнинг Европа Чемпионатидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

“Мемфис жамоамизнинг асосий ўйинчиси, унинг яхши ўйинисиз биз бирор натижага эришишимиз қийин. Ҳар қандай қийин вазиятда у жамоани етаклай олиши ва бошқарувчилик қобилияти билан ҳаммадан ажралиб, ўзгача футболчи эканини исботлаб келган.

У сўнгги ўйинларда бироз ўзига ўхшамаётган эди, шунчаки кайфияти жойида эмасди. Табиийки, бу жамоага ҳам таъсир қиларди. Мен унинг бу ҳолатини янги клубга ўтиши билан боғлиқ деб ўйладим, сабаби бу ҳолат сўроқ остида турган эди. Ҳайриятки, ҳаммаси яхши якун билан тугади. Унинг ўйини ҳамда кайфияти ана энди яхшиланади. Биз ундан кўпроқ нарса кутиб қоламиз. Унинг “Барселона”га ўтганидан хурсандман”, дейди Де Бур.

Эслатиб ўтамиз, Депай испан клуби сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди. У янги клуби билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 2.9
t
×