Депай: “Месси билан ҳаттоки танишишга ҳам улгурмадим...”

Спорт 1669
image

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Мемфис Депай “Marca” нашрига берган интервьюсида жамоани тарк этган ҳужумчи Лионель Месси билан шахсан учрашишга улгурмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, бунга умуман имкон бўлмаган.

“У билан танишишга ҳам вақтим йўқ эди. Лео Америка Кубоги таътили туфайли мавсумга тайёргарлик кўришни кеч бошлади ва мен унга салом айтишга ҳам улгурмадим. Ишонинг, бунга деярли имкон ҳам бўлмади. Балки, агар биз бир-биримизга қарши ўйнасак ёки у клубга қайтса, буни амалга оширишимиз мумкин. Яна ким билади дейсиз.

Месси, шубҳасиз, дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. У билан танишиб, бирга тўп суришни жуда хоҳлаган эдим, бироқ бу насиб этмаган экан”, дейди Депай.

2021 йил 15 августда Депай Испания чемпионатида дебютини ўтказди ва биринчи турда “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда майдонга тушди. У дебют баҳсида голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли голландиялик ҳужумчи шу ёзда “Барселона”га Франциянинг “Лион” клубидан эркин агент мақомида кўчиб ўтган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.3
t
×