Дембеле жароҳати сабаб Евро-2020 да бошқа ўйнай олмайди

Спорт 1584
image

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле Франция миллий жамоаси ихтиёрини тарк этди. Бу ҳақда Франциянинг “RMC” нашри хабар берди.

Манбанинг ёзишича, Венгрия - Франция учрашувидан кейин (1:1) ўтказилган тиббий текширувларда Дембеле тиззасидаги жароҳати сабабли уч ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлган. Натижада 24 ёшли форвард Франция миллий жамоаси қароргоҳини тарк этган. Дембеле учун Евро-2020 якунига етди.

Дембеле Ла Лига якунланган мавсумида 30 ўйинда 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. У Евро-2020’да икки ўйинда майдонга тушишга улгурганди.

Эслатиб ўтамиз, Франция “F” гуруҳида 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Французлар 3-тур доирасида 23 июнь куни Португалияга қарши саф тортишади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.1
t
×