Де Брюйне Россия билан ўйинни ўтказиб юборади

Спорт 781
image

Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Кевин де Брюйне Евро-2020 турнирининг 1-туридан ўрин олган Россияга қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди. 

Унга кўра, “Манчестер Сити” клуби футболчиси Европа Чемпионлар Лигасининг “Челси”га қарши кечган финалида бурни ва кўзидан олган жароҳатидан тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. 

“Умид қиламанки, иккинчи баҳсда майдонга тушаман. Ҳали ҳам оғриқ бор, лекин анча яхшиман. Вақти-вақти билан қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақишга тўғри келмоқда, тезроқ тузалишга ҳаракат қиляпман”, дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Россия – Бельгия баҳси 12 июнь куни бўлиб ўтади. 2-турда Бельгия терма жамоаси Дания термасига қарши майдонга тушади, ўйин 17 июнь куни ўтказилади. Маълумот ўрнида, де Брюйне ўтган ҳафтада Англия Футбол Ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” деб топилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.3
t
×