Давлат Думаси санкциялар шароитида транспорт соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қонунни қабул қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Давлат Думаси бугун, 11 март куни бўлиб ўтган йиғилишда санкциялар шароитида транспорт саноатини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунни дарҳол иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. 

Қўллаб-қувватлаш чоралари фуқаро авиацияси, денгиз ва ички сув транспорти, шунингдек, темир йўл ва автомобиль транспортига таъсир қилади. Ташаббус транспорт тармоғининг узлуксиз ишлашини таъминлайди. 

Қонун Россия компаниялари томонидан ижарага олинган хорижий ҳаво кемаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга Россиянинг парвозга яроқлилик сертификатларини бериш имкониятини назарда тутади. 

Қайд этилишича, бу Россия авиакомпанияларига хорижий самолётлар паркини сақлаб қолиш ва уларни ички йўналишларда ишлатиш имконини беради. Фуқаролик ҳаво кемаларини сертификатлаш сертификатлаштириш марказлари ва синов лабораторияларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади, уларга қўйиладиган талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси дўст бўлмаган давлатлар кемаларини Россия портлари ва ички сув йўлларига киришини чеклаши мумкин бўлади. 

Шунингдек, қонун транспорт хавфсизлигини таъминлашнинг техник воситаларини сертификатлаштиришни кечиктиришни назарда тутади. Бу транспорт инфратузилмаси субъектларига сертификатлаштириш тартиб-таомили учун зарур бўлган молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг