Дард устига чипқон: Афғонистонда 400 киши сув тошқинида ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Сўнгги кунларда Афғонистоннинг турли ҳудудларида сув ва сел тошқинлари содир бўлмоқда. Бунинг оқибатида ҳозиргача камида 400 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ToloNews” телеканали хабар берди. 

“Афғонистон бўйлаб содир бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 400 киши ҳалок бўлди”, дейилади телеканал хабарида.

Қайд этилишича, сўнгги бир неча кун ичида Афғонистоннинг кўплаб Қобул, Панжшир, Хост, Пактия, Нангарҳор ва бошқа вилоятларда кучли ёмғир туфайли сув тошқинлари юз берган. 

“Жабрланганлар шифохоналарга етказилди. Уйлари тошқиндан зарар кўрган одамлар эвакуация қилинди, уларга чодирлар берилди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тошқин юзлаб гектар ерларга зарар етказган, айрим ҳудудлар ҳамон сув остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 01:55 атрофида Афғонистонда зилзила содир бўлганди ва бу Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида ҳам сезилганди. 

Афғонистоннинг шарқий қисмида юз берган зилзила оқибатида аввалига 255 киши ҳалок бўлгани, камида 150 киши жароҳат олгани ҳақида маълум қилинди. Кейинчалик эса қурбонлар сони 1000 нафардан ортиб кетди, жароҳатланганлар эса 610 кишига етди.

Мамлакатни бошқараётган "Толибон" ҳаракати раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода Хост ва Пактика вилоятларида юз берган зилзила муносабати билан халқаро тузилмалардан ёрдам сўради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зилзилага муносабат билдириб, расмий Тошкент Афғонистонга табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёрлигини эълон қилди.

Шунингдек, “Толибон” Пактика ва Хост вилоятларида зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун 1 миллиард афғони (тахминан 11 миллион доллар) ажратишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг