Дания Англияга қарши қўшимча бўлимини бир киши кам бўлиб ўтказгани маълум бўлди

Спорт 1821
image

Дания терма жамоаси Евро-2020 ярим финал баҳсида 105-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб ўйнаган. Бироқ буни ҳеч ким пайқамаган.

Гап шундаки, даниялик футболчи Маттиас Йенсен иккинчи қўшимча бўлимда майдонга чиқмаган, сабаби футболчи биринчи қўшимча тайм сўнгида жароҳат олиб, иккинчи экстра-таймда майдонга қайта олмаган.

Ярим ҳимоячининг майдонга қайтишига шифокорлар рухсат бермаган. Дания бош мураббийи Каспер Хюлманд эса асосий вақтда 5 та алмаштиришни амалга оширган ва қўшимча вақтдаги экстра-ўзгартиришни амалга оширмаган. Шу сабабли UEFA тартиб-интизом қўмитаси ўзбошимчалик билан қилинган бу иш учун Дания терма жамоасига огоҳлантириш берган. Шунингдек, яна шундай ҳолат бўлган тақдирда терма жамоага жарима солиш тўғрисида қарор ҳам қабул қилган.

Маълумот учун, бу йўқотиш данияликларни бутунлай “синдириб” ташлади. Улар қўшимча таймларнинг иккинчисида рақиб жарима майдони атрофида бор-йўғи бир марта кўриниш берди, бироқ бу ҳам ноаниқ тарзда якунланган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 2.8
t
×