Дам олиш кунлари Туркманистондан илиқ ҳаво оқими кириб келади

Бу қизиқ

image

Бугундан бошлаб Россиянинг Европа ҳудуди орқали кириб келган жуда совуқ ҳаво массалари Ўзбекистон ҳудудидан чиқишни бошлади. Унинг ўрнига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади. Якшанба кунига келиб, кечаси 3-5° совуқгача кучсизланади, кундуз кунлари эса 7-12° илиққача кўтарилади. Аммо бу февраль ойининг охиридаги иқлимий меъёрлардан бироз пастроқдир.

Республика ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Дам олиш учун тоғларга боришда эҳтиёт бўлинг!


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг