Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кутилади

Жамият

image

Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистоннинг шимолий туманларига Волгабўйи туманларидан салқин ва кам нам ҳаво оқими кириб келди. Кун давомида кираётган фронт республиканинг шимоли ва чўл зонасидан ўтади. Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида бугун ҳаво ҳарорати +30…+35 даражагача пасайиши айтилмоқда. Бу ҳақида Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекисто ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлиши айтилди. Истисно тариқасида Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат +35...+40 даража атрофида бўлади.

Марказнинг хабарига кўра, эртага, 27 июнь куни салқин ва кам нам ҳаво оқими бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Барча жойларда ҳаво булутли бўлади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат июнь ойининг охири учун қулай бўлган кўрсаткич +27…+32 даражагача пасаяди.

Совуқ фронт ўтиши натижасида 26-27 июнда республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши ва шиддат билан эсганда тезлиги 23-28 м/с гача етиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 26-28 июнь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи борлиги ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг