Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 45 даражага кўтарилади

Бу қизиқ

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудлари бўйича бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда кундузи термометр устуни 36-39 даражага етади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача бўлади.

Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 21-24 даража, кундузи 36-39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23-26 даражагача, кундузи 38-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг