Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 23 даражагача пасаяди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 33-38 даража, жанубда баъзи жойларда 40 даражагача бўлган қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимоли-ғарбида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда, 30 июль шанба куни Тошкент вилоятида ва 31 июль якшанба куни Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 20-23 даража, кундуз кунлари 33-36 даража атрофида бўлади, бу июль ойи охиридаги иқлимий меъёрларга яқиндир.

Бу кунларда жанубда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг