Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган Андижон шаҳар депутати қамоққа олинди

Жамият

image

Жорий йилнинг май ойида Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутат Ш.К.ни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишда, Миллий гвардия ходимлари томонидан айрим депутатларни тинтув қилаётганлиги ҳолати акс этилган фотосуратлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Ш.К. ер ва шаҳарсозликка оид қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг талабларига амал қилмасдан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини бошлаган “Alliance R.C.” МЧЖ раҳбари эканини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 3 март куни “Alliance R.C.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 228 ва 229-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланганди.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, жиноят иши доирасида жамият раҳбари Жиноят кодексининг 168, 192-11 ва 228-моддалари билан гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, суднинг ажрими билан унга “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Андижон

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг