Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Норвегияга мағлуб бўлди

Спорт 1736
image

Норвегиянинг Осло шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис кубогининг жаҳон гуруҳи биринчи босқичидан ўрин олган Норвегия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Кеча, 18 сентябрь куни ушбу жуфтлик доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди. Аввалига Денис Истомин ва Санжар Файзиев жуфтлиги Каспер Рууд ҳамда Виктор Дурасович тандемини 7/6, 6/4 ҳисобларида мағлуб этиб, ҳисобни қисқартирган эди — 2:1. 

Бироқ, тўртинчи ҳал қилувчи баҳсда тажриба ўз сўзини айтди. ATP рейтингида 567-поғонадан жой олган ўзбекистонлик Санжар Файзиев дунёнинг 10-ракеткаси бўлиб турган Каспер Руудга 3/6, 1/6 ҳисобларида имкониятни бой берди. Бу билан терма жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув – Ҳумоюн Султонов ва Виктор Дурасович баҳсининг ўтказилишига ҳожат қолмади. Шу тариқа, Ўзбекистон “Дэвис Кубоги”даги юришини якунлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.9
t
×