COVID-19: Шифохонадаги беморлар сони 1,5 мингдан ошди

Жамият

image

Жорий йилнинг 9 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195 нафарга ортиб, 84 724 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 1 нафари Андижон вилоятида;
  • 3 нафари Бухоро вилоятида;
  • 2 нафари Жиззах вилоятида;
  • 3 нафари Наманган вилоятида;
  • 19 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида; 
  • 2 нафари Хоразм вилоятида;
  • 23 нафари Тошкент вилоятида;
  • 134 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар;
  • Бухоро вилоятида 7 нафар;
  • Жиззах вилоятида 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар;
  • Хоразм вилоятида 8 нафар;
  • Тошкент вилоятида 21 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82 586 (+171) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1504 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг