COVID-19: 400 дан ортиқ янги бемор аниқланди, 3 ҳудудда касалланиш юқори

Жамият

image

Ўзбекистонда 400 нафардан ошиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида касалланиш юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил 4 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 404 кишига ортиб, 92 724 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 6 нафари Андижон вилоятида;
  • 1 нафари Бухоро вилоятида;
  • 6 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Навоий вилоятида;
  • 5 нафари Наманган вилоятида;
  • 84 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 10 нафари Хоразм вилоятида;
  • 73 нафари Тошкент вилоятида;
  • 208 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар;
  • Бухоро вилоятида 5 нафар;
  • Жиззах вилоятида 10 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 6 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар;
  • Наманган вилоятида 6 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 5 нафар;
  • Фарғона вилоятида 5 нафар;
  • Хоразм вилоятида 9 нафар;
  • Тошкент вилоятида 38 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 189 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88535 (+277) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3534 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг