“Continental cup”: Ўзбекистон Африканинг икки карра чемпионини йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт 1519
image

Бугун, 30 июль куни футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланддаги “Continental” халқаро турнирининг учинчи ўрини учун ташкил этилган баҳсда Африка қитъасининг икки карра чемпиони — Миср терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган учрашув вакилларимизнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Терма жамоамиз сафида голларни Анасхон Раҳматов (21', 40'), Ихтиёр Ропиев (25') ва Акбар Усмонов (26') киритди.

“Continental” халқаро турнири

3-ўрин учун баҳс

Ўзбекистон 4:0 Миср

Голлар: Анасхон Раҳматов 21', 40', Ихтиёр Ропиев 25', Акбар Усмонов 26',

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 3.1
t
×