“Coca Cola”га жиддий зарар етказган Роналду Instagram’да янги “чўққи”ни забт этди

Спорт 10699
image
-

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Instagram саҳифасидаги обуначилари сони 300 миллиондан ошди ва у бу натижани қайд этган биринчи одам бўлди 

Таъкидлаш жоиз, Криштианунинг Instagram аккаунти сўнгги ҳафтада катта суръатда ўсишга эришди. Бунга асосий сабаб сифатида эса футболчининг матбуот анжуманида “Coca Cola” брендини “антиреклама” қилгани кўрсатилмоқда. Ўшанда у газли ичимликлар соғлиқ учун зарар эканини таъкидлаб, уларни умуман истеъмол қилмасликка чақирганди.

Маълумотларга кўра, айни шу воқеадан сўнг, компания акцияларида кескин пасайиш кузатилиб, “Coca Cola” жами 1,4 миллиард евро миқдорида зарар кўрган. Ҳозирда Евро-2020 матбуот анжуманларида футболчилар Роналду бошлаб берган бу “челленж”ни давом эттиришмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 719
Рейтинг: 2.9
t
×