Чорак финалда жаҳон чемпионига мағлуб бўлган Бобонов бронза медали учун курашади

Спорт 1416
image

Бугун, 28 июль куни дзюдо бўйича -90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Ўзбекистон делегацияси шарафини ҳимоя қилаётган 24 ёшли Давлат Бобонов чорак финалда грузиялик 21 ёшли Лаша Бекаурига қарши кечган баҳсни якунлади. 

Афсуски, ушбу учрашувда ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Бекаури ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Энди Бобонов бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида Испания шарафини ҳимоя қилувчи, бироқ келиб чиқиши грузиялик бўлган Николас Шеразадишвилига қарши татамига чиқади.

Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тахминан 13:20 дан сўнг бошланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.2
t
×