Чироқчида она-бола ва яна бир йўловчи мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 12 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ соат тахминан 09:20 ларда Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р87 Еттитом-Қарши автомобиль йўлининг 53-километрида содир бўлган. Чироқчи тумани Тошли ҳудудидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-1 русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўз йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 билан тўқнашган.

Натижада ҳар икки автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ачинарлиси, Nexia-1 да йўловчи сифатида кетаётган икки фуқаро – она-бола, Nexia-2 да эса бир нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Чироқчи

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг