Чирчиқ ҳокими менга ялинди, ўзгариш бўлмаса, уларга ҳам чора кўрилади – Мирзиёев

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, бугун, 24 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.

Йиғилишда давлат раҳбари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари “бир марталик иш”га айланиб қолмаслиги, қилинган ҳар бир сўм инвестиция, одамларга уч баравар кўп фойда келтириши кераклигини алоҳида таъкидлади.

“Афсуски, ҳамма раҳбарлар ҳам бу масалаларни тушуниб етмаяпти. Мисол учун, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари маҳаллаларидаги ҳақиқий ҳолат бунинг акси эканини кўрсатди”, деди давлат раҳбари.

Шу сабабли, Фарғона ва Наманган шаҳарларининг 4 та сектор раҳбари ишдан олинган.

“Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳри сектор раҳбарларига вазиятни яхшилаш бўйича муддат берилди. Чирчиқ ҳокими менга ялинди. Ўзгариш бўлмаса, уларга ҳам чора кўрилади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бу каби камчиликлар барча ҳудудларда мавжуд эканини таъкидлади.

Масалан, бугунги кунда республикада энг оғир аҳволга тушиб қолган 796 та қишлоқ ва 188 та шаҳар маҳаллалари мавжуд. Шунингдек, 137 та маҳалладаги 431 та икки қаватли уйлар авария ҳолатида. Худди шу каби, 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминоти қониқарсиз аҳволда.

“Қишлоқларга инфратузилма борсагина, тадбиркорлик ривожланишини, қўшилган қиймат яратилишини барча раҳбарлар чуқур англаб етиши керак”, дея таъкидлади давлат раҳбари.

Шу сабабли, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари, мутлақо янги ёндашувлар асосида шакллантирилган.

“Топшириғимга кўра, 206 та туман ва шаҳар ҳокимлари, йўл, электр, коммунал хизмат ва тадбиркорликка масъул раҳбарлар билан бирма-бир гаплашилиб, қишлоқ ва маҳалла аҳолиси билан маслаҳат қилиниб, 8 мингта маҳаллада бажарилиши лозим бўлган аниқ ишлар белгилаб олинди”, деди Шавкат Мирзиёев.

Бунда, ободончилик билан бир қаторда, “темир дафтар”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига янги ишлаб чиқариш объектлари, иш ўринлари яратиш, аҳолини ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш орқали, уларни ушбу рўйхатлардан чиқариш масалалари ҳам кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Обод қишлоқ Обод маҳалла

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг