Чилонзорда Isuzu ва “ВАЗ-2106” тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
Жамият
−
16 Февраль 2020
6257Бугун, 16 февраль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлги бош бошқармаси хабар берди.
ЙТҲ соат 08:10 ларда Чилонзор тумани, Дўмбиробод кўчаси “Қурилиш моллари” бозори қаршисида юз берди. Чилонзор туманида яшаган М.А. “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи Ш.А. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023