Черчесов кетмайди — Россия Футбол иттифоқи

Спорт 1831
image

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Евро-2020 даги муваффақиятсизликдан сўнг ҳам мураббийлик “пост”ини тарк этмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи (РФИ) матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот берилишича, Россия футболи масъуллари мухлисларнинг норозилигига қарамай, Черчесовни мураббийликдан истеъфога чиқармоқчи эмас. Мутасадди Шандор Варга мураббий ҳақида қуйидагича фикр билдирган: 

“Станислав керак пайтда кетишни билади, у жамоа учун айни дамда зарур. Мен уни 16 ёшидан бери танийман, анча принципиал одам, тўғри қарор қабул қилишни билади. У ўсишига кўзи етмаса, шу заҳоти кетади, лекин у Россияга ҳозир керак”, дейди Варга.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси Евро-2020 турнирини гуруҳ босқичининг ўзидаёқ якунлади, бундай натижадан сўнг мухлисларнинг Черчесовга муносабати салбий томонга ўзгарди.

Маълумот учун, 2018 йилги Жаҳон Чемпионатида Россия термаси сенсацион тарзда Испанияни енгиб, чорак финалгача боришган эди, бироқ чорак финалда уларни Хорватия тўхтатиб қолган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3
t
×