“Челси” ва ПСЖ бир футболчи учун курашади

Спорт 1435
image

Англиянинг “Челси” клуби “Интер” ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Жанлука ди Марцио хабар берди.

Аввалроқ, ПСЖнинг Ҳакими борасида италян клубига расмий таклиф жўнатгани ҳамда 60 миллион евро миқдорида пул тўлаши ҳақида хабар берилган эди, бироқ энди бу курашга Лондон клуби ҳам қўшилди.

Томас Тухель мураббийлигидаги “Челси” айни дамда ўнг қанот ҳимоячисига муҳтож. Сабаби бу қанотда тўп сурувчи Сесар Аспиликуэтанинг ёши ўтиб бораётгани сари унга ўринбосар топиш бўйича ҳам иш олиб боришмоқда. Шу туфайли, улар 22 ёшли марокашлик ҳимоячини ўз сафига олиб келмоқчи.

“Интер” ҳам лондонликларнинг таклифига қарши эмас, сабаби “аристократлар” Ҳакими учун 60 миллон евродан ташқари ўз ҳимоячилари Эмерсон ёки Кристенсендан бирини қўшиб беришни таклиф қилган. Кейинги ҳафта трансфер бўйича якуний қарор айтилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳакими “Интер”га “Боруссия”даги ижарадан сўнг келиб қўшилди ва дебют мавсумидаёқ жамоанинг етакчи футболчисига айланиб, чемпионликни қўлга киритди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9
t
×