“Челси” футболчисига ўлим билан таҳдид қилинди

Спорт 3973
image

“Челси” ҳужумчиси Кристиан Пулишичга Instagram саҳифасидаги видео ролик сабабли ўлим билан таҳдид қилинди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатди.

Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда Пулишич ва голиаф оиласига мансуб балиқ иштирокидаги видеолавҳа оммалашиб кетган ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. 

22 ёшли футболчи қайиққа таянган ҳолда йўқолиш хавфи остида бўлган балиқ устида футбол тўпи билан жанглёрлик машқини бажарган.  Ўтган мавсумда “Челси”нинг УЕФА чемпионлар лигасида ғолиб бўлиши учун ёрдам берган ҳужумчи охир-оқибат тўп назоратини йўқотиб қўйган ва қайиққа чиқиб олгунча балиқнинг устида ҳаракатланган. 

Балиқларнинг ушбу тури Американинг шарқий қирғоқлари яқинида кўп учрайди. Бу ҳолат кейинчалик табиат ва ҳайвонларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан кескин танқид қилинган. 

Айтилишича, у таътилни Флорида штатида ўтказган, воқеа эса, айни таътил пайтида содир бўлган. 

Ушбу воқеадан кейин Кристиан Пулишич жонзотларга зарар етказиш нияти йўқ эканлигини маълум қилган ва жамоатчиликдан узр сўраган.

Унинг отаси Алекс Голдберг YouTube каналлардан бирига берган интервьюсида ўғлининг зарар келтириш нияти йўқлигини, аксинча, оғир мавсумдан кейин вақтини мароқли ўтказиш мақсадида ушбу ҳаракатни амалга оширганини таъкидлади.

“Кристиан ҳайвонларни жуда яхши кўради, уларнинг зарар кўришини эса истамайди. Уйда унинг отлари бор. Афсуски, унга ўлим билан таҳдид қилишган ва шу билан одамлар унинг қамалиши кераклигини айтишган. Таниқли шахсларнинг нотўғри иш қилишини кутиш яхши эмас. Бу — аҳмоқлик”, дейди Голдберг.

Маълумот ўрнида, Пулишич ўтган мавсум “Челси” сафида 43 ўйинда иштирок этиб, 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган ҳамда жамоаси билан биргаликда УEФА чемпионлар лигаси ва Англия кубогида ғолиб бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 2.9
t
×