“Челси” ҳимоячиси “Реал”га ўтмоқчи эмас

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби жорий йил ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган “Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигерни сотиб олмаслиги мумкин. Бу ҳақда АВC нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Рюдигер билан шартнома имзолаш ниятида эмас. “Реал Мадрид”да Давид Алаба ва Эдер Милитао ҳимоя етакчилари саналади. Агар “қаймоқранглилар” марказий ҳимоячи билан шартнома имзоласа, у заҳира футболчиси бўлади.

Мадрид томони эса Рюдигернинг агенти клубдан йирик шартнома ва 20 миллион евро бонус олиш учун истаяпти, деб ҳисоблайди. Германиялик футболчи ҳозир АПЛни тарк этмоқчи, аммо “Реал”га ўтмайди.

Жорий мавсумда марказий ҳимоячи Англия Премьер лигасининг 20 ўйинида иштирок этиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Реал Мадрид Рюдигер

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг