“Челси” ҳимоячиси фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин

Спорт

image

“Челси” ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

Манбага кўра, испан клуби ёзги трансфер ойнасида Рюдигер билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда. Қайд этилишича, “Реал Мадрид” раҳбарияти 29 ёшли германиялик футболчиси молиявий талабларини сезиларли даражада камайтирса, Рюдигернинг вакиллари билан эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилишга тайёр. Шунингдек, Рюдигернинг ўзи "Реал"га ўтиш вариантига қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер 2017 йилда “Рома”дан Лондоннинг “Челси”сига ўтган эди. Жорий мавсумда германиялик ҳимоячи АПЛда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Рюдигер 2014 йилдан бери Германия терма жамоасига чақирилади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг