Чегараларда миналар бор эди – Мирзиёев қўшнилар билан муносабатлар ҳақида гапирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, бугун, 29 сентябрь куни Андижонда ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда амалдаги Президент қўшни давлатлар билан муносабатлар ҳақида гапирди.

“Биз билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган манаман деган давлатлар ҳам сўрайди: қўшниси билан қандай экан дейди. Афғон халқи урушдан чарчаган, толиблар ҳам чарчаган. Биз халқимиз тинчлиги учун ҳам дипломатик мулоқотни йўлга қўямиз.

Ахир неча йиллар давомида қўшни давлатлар чегараларида миналар бор эди, қанча одам ўлиб кетди. Биз одамлар манфаати, қадри учун барча қўшни давлатлар билан муроса, дўстлик, қўшничилик тилида гаплашдик. Мана ҳозир қўшни юртларга таъзияга, тўйга бориб келяпсизлар. Қўшнилар билан 99 фоиз масалаларни ҳал қилса бўлар экан-ку”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев андижонлик тадбиркорлар вилоятда “маска-шоу”лар такрорланмаслиги учун кафолат сўраганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг