Чарльз Оливейра мен билан солиштирманг – Ҳабиб Нурмуҳамедов

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ўзини Чарльз Оливейра билан солиштиришларини истамайди. Бу ҳақда Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг сўзларига таяниб, ESPN нашри хабар берди.

“Чарльз Оливейра ҳар бир жангида  бир неча марта йиқилади. У охирги жангида неча марта йиқилди? Икки ёки уч мартами? Унга саволлар бор. Ҳеч ким мени мағлуб эта олмаган. Одамлар мени у билан солиштира олмайди. У UFC'да саккиз марта нокаутга учраган. Илтимос қиламан, мени Оливейра билан таққослашни тўхтатинг. Жим Миллер, Пол Фелдер, Макс Холлуей, Энтони Петтис каби жангчилардан Ҳабиб эмас, Чарльз Оливейра мағлуб бўлган эди”, деган Нурмуҳамедов.

Маълумот ўрнида, 2020 йил октябрь ойида 32 ёшли Нурмуҳамедов UFC 254 турнирида Жастин Гейджини иккинчи раундда мағлуб этган эди. Жангдан сўнг россиялик жангчи фаолиятини якунлаганини эълон қилган. Ҳабиб ММА'даги фаолияти давомида 29 та жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Шу жумладан,  Нурмуҳамедов UFC'даги 13 та жангда 13 та ғалабага эришган

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг