Самарқанддаги мудҳиш қотиллик бўйича расмий ахборот берилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси кеча, 24 март куни Самарқанд шаҳрида юз берган қотиллик бўйича расмий ахборот берди.

Қайд этилишича, 2019 йил 24 март куни соат 00-45 ларда Самарқанд шаҳри, Широқ кўчасида яшовчи Е.С. шаҳардаги Гагарин кўчасида яшовчи турмуш ўртоғи М.А.нинг яшаш уйида, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал вақтида, ошхона пичоғи билан М.А.нинг елка ва қорин соҳаларига уриб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда, М.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

“Шаҳар прокуратураси томонидан Е.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда” дейилади Бош прокуратура ахборотида.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Самарқанд эр-хотин

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг