Буёғига Италияни фақат фаворитлар сафида кўрасиз — Манчини

Спорт 1543
image

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Англияга қарши кечган Евро-2020 финал баҳсидан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Йигитлар яхши ўйин ўтказди. Биз жуда тез гол ўтказиб юбордик ва ўзимизга қийинчиликни олиб келдик. Аммо, биз шундан сўнг майдонда устунлик қилдик. Йигитлар — фантастик. Бошқа нима дейишни ҳам билмайман.

Бу ғалаба халқ ва мухлислар учун муҳимдир. Биз ғалабали ўйинда яхши ўйнаганимиздан бахтлимиз. Умид қиламанки, мухлислар ҳозирда байрам қилишмоқда. Италиянинг шонли даврлари қайтяпти, буёғига бизни фақат фаворитлар сафида кўрасиз”, дейди Манчини.

Қайд этиш керакки, Роберто Манчини ЖЧ-2018 даги муваффақиятсизликдан сўнг жамоани қабул қилиб олган ва у “мовий гвардия” билан илк бор катта мусобақада ғолиб чиқди. Эслатиб ўтамиз, Манчини қўл остида жамоа 34 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этмоқда. Жаҳон рекордигача эса атиги битта баҳс қолди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.1
t
×