Бўстон тумани ҳокими вафот этди
Жамият
−
31 Июль 2021
19239Андижон вилояти Бўстон (Бўз) тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди. Бу маълумотни Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, Садбархон Мамитова шифохонада даволанаётган бўлган.
Садбархон Мамитова 1966 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган. У 2020 йил 4 мартдан буён Бўстон тумани хокими этиб лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Садбархон Мамитова ҳоким бўлгунча “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари бўлган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023