Бундеслига. “Бавария” илк турда Левандовскининг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

Спорт 877
image

Кеча, 13 август куни Германия чемпионатининг янги мавсумига старт берилди. Очилиш баҳсида амалдаги чемпион “Бавария” Мюнхенгладбахда “Боруссия” клуби меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Баҳснинг 10-дақиқасида мезбонлар Алассан Плеанинг голи эвазига ҳисобни очишди. “Бавария” эса тинимсиз ҳужумлар ва босимдан сўнг, Роберт Левандовскининг 42-дақиқада урган голи эвазига мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, “Баварии” 34 ёшли мураббий Юлиан Нагельсманн қўл остидаги илк расмий учрашувда ғалаба қозона олмади. Кейинги учрашувда мюнхенликлар “Дер Класикер”да “Боруссия Дортмунд”га қарши Германия Суперкубоги учун баҳс олиб боради. Учрашув 17 август куни Тошкент вақти билан 23:30 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.3
t
×