Бунақа ўйиндан 10 та ўйнасак, 9 тасида ютардик, бироқ бу сафар дуранг — Ляпорт

Спорт 1189
image

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Эмерик Ляпорт Евро-2020 1-туридан ўрин олган Испания – Швеция учрашувидаги “нурсиз” дуранг ҳақида фикр билдирди. 

“Ўйин яхши ўтди, ҳамма томонлама устунликка эга эдик, ўйиндан кейин ҳаттоки 85 фоиз тўпни назорат қилганимиз акс этган статистикага кўзим тушди. Авваллари бу қадар катта устунликда ўйнаганимизни эслолмайман, барибир имкониятлардан фойдаланолмаслик панд берди. Бунақа ўйиндан 10 та ўйнасак, 9 тасида ютардик, бироқ бу сафар дуранг бўлди.

Моратада айб йўқ, тўғри бирга-бир вазиятни уролмади, бироқ бу унинг даражасига таъсир кўрсатмайди. У, аллақачон, нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйган. Кейинги турда у 3 та гол уриб ҳамманинг оғзини ёпиб қўя олади, бунга ишонаман”, дейди Ляпорт.

Маълумот учун, Испания 1-турдан сўнг гуруҳда 1 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда улар Польша билан тўқнаш келади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3
t
×