Булар мактаб ўрнида кўрилмаяпти — Назарбеков мусиқа мактабларида маош пастлиги ҳақида

Жамият

image

Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков “Тошкент 5 ташаббус ҳаракати” доирасидаги ёшлар билан учрашув вақтида санъат, мусиқа йўналишларида кадрларнинг етишмаслиги борасида берилган саволга жавоб қайтарди.

“Олий маълумотли кадрларнинг санъат соҳасига етишмаётгани бор гап ва бу жуда катта муаммоларимиздан бири. Маданият, санъат олийгоҳларини битирган педагогларнинг олдида иккита йўл туради. Халқ таълими тизимидаги мактабда мусиқадан дарс бериш ва мусиқа мактабларида ишлаш. Лекин уларнинг ойликларини солиштирсангиз, осмон билан ерча фарқ бор. Масъул юқори ташкилотлар мусиқа мактабларини мактаб ўрнида кўришмаяпти ва уларни худди тўгаракдек қабул қилишмоқда.

Шунинг учун мусиқа мактабларида ойлик жуда паст. Мусиқа бўйича мутахассис тайёрламайдиган халқ таълими тизимидаги мактабларда эса ойлик юқори. Шу сабабдан олий маълумотли кадрлар мактабларга кетиб қоляпти. Мусиқа мактабларининг эса ўрта махсус маълумотли кадрларга куни қолиб кетмоқда”, дейди вазир.

Шунингдек, Озодбек Назарбеков мусиқа мактаблари ва халқ таълими тизимидаги мактаблар ўқитувчиларининг ойликларини мувофиқлаштириш ҳақида гапирди.

“Ҳозир олдимизда турган асосий масала ҳам шу. Мусиқа мактаблари ўқитувчилари ва халқ таълими тизимидаги мактаблар ўқитувчиларининг ойликларини мувофиқлаштириш. Фақат шундагина кадрлар етишмовчилиги муаммосини ҳал қилиш мумкин. Бошқача йўл билан кадрларни мусиқа мактабларида ушлаб қолиб бўлмайди”, дея таъкидлаб ўтди Назарбеков.


Мақола муаллифи

Теглар

Озодбек Назарбеков

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг