Бухорода раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг доллар талаб қилган ишчилар ушланди

Жамият

image

Бухоро вилоятида корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг АҚШ доллари талаб қилган ишчилар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, “К.” АЖ ишчилари Ш.Ш., Б.А. ва О.Х. лар олдиндан тил бириктириб, жамият директори ва бош ҳисобчисини гўёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги акс этган видео ёзувларни интернет тармоқларида тарқатиш ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитган. 

Ушбу ҳаракатларини амалга оширмаслик эвазига улардан товламачилик йўли билан 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, кимёвий ишлов берилган 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш., Б.А. ва О.Х. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг