Бухорода бир гуруҳ шахслар газоконденсат ўғирлиги устида қўлга олинди

Жамият

image

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида яшовчи 7 нафар шахс газоконденсат маҳсулотларини яширин равишда талон-торож қилиш мақсад қилди. Шу ниятда улар жиноятга қўл урди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Улар бир гуруҳ бўлиб, 2020 йилнинг 15 февраль куни соат 00:10 да Қорақўл тумани ҳудудида жойлашган Учқур-Кульбешкак йўналишидаги газ қувурини бир неча кун илгари тешиб, елим қувур (шланка) улайдиган мосламали хомут ўрнатишади. Сўнгра 284-сонли бетон симёғоч рўпарасига бориб, жўмракка елим қувурни (шланка) улаб, ушбу қувурдан ўзлари томонидан қазилган ва полиэтилен қоплама билан ўралган ҳовузга олиб боришади.

Мазкур қувурдан ушбу ҳовузни жами баҳоси 9 233 350 сўмлик 8 050 тонна газоконденсат хом-ашёси билан тўлдириб уни тинитиб, газоконденсат хом-ашёсини ўзлари билан олиб келган елим идишларга солаётган вақтда ҳодиса жойида МЧЖ қўриқлаш ходимлари томонидан ушланади.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

“Жиноят иши бўйича ушланган шахсларга нисбатан тегишли моддалар билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун прокуратурага юборилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ўғирлик

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг