Бухорода автобус ЙТҲ га учради

Жамият

image

Кеча, 4 август куни соат 18:30 ларда Бухоро вилояти ҳудудида йўл транспорт ҳодисаси юз  бериши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ “Олма-ота – Нукус” ҳалқаро автобус йўналишида ҳаракатланиб бораётган Қозоғистон Республикаси “Юг Транс Лайн” автокорхонасига тегишли бўлган VANHOOL русумли автобус иштирокида Жондор тумани “Луқмон” МФЙга қарашли чўл массиви ҳудудидан ўтувчи А-380 халқаро йўлининг 299 километрида содир бўлди.

Йўл - транспорт ҳодисаси оқибатида автобусдаги 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган, 10 нафар йўловчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Автобусда бўлган барча йўловчиларга биринчи тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Қолган йўловчилар, воқеа жойига қўшимча автобус ташкил қилиниб ўз манзилларига етказилган. Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан тергов-суруштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг