Бухоро вилояти ҳокими коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди. Зарипов коронавирусдан соғайиб, иш жараёнига қайтди

Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси Раиси Волкан Бозкир бошчилигидаги делегация вакиллари кеча, 7 июль куни Бухорога келган. Меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят мутасаддилари кутиб олган.

Ҳоким Зарипов Тошкентда даволанаётган эди. Шунингдек, касаллик унда енгил ўтаётгани маълум қилинганди. Вилоят раҳбари фуқаролар билан учрашувда вирус юқтирган бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Бухоро вилоятининг аввалги ҳокими Карим Камолов ўтган йилнинг 22 август куни коронавирус инфекциясидан вафот этганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев ҳам ўтган йилнинг 20 сентябрь куни коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этганди. Барноев 2016 йил декабридан 2020 йил 28 февралигача Бухоро вилоятига ҳокими бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг