Бугун Европада трансфер ойнаси ёпилади. Сўнгги кунда қандай “қайноқ” харидлар амалга оширилди?

Спорт 7341
image

Бугун, 31 август куни Европада ёзги трансферлар ойнаси ёпилади. Клублар ўзларига керакли харидларни амалга ошириш учун бир сутка вақтга эгалар.

Қайд этиш керакки, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе атрофидаги интрига ҳамон сақланиб турибди. У “Реал”га ўтадими ёки парижликлар сафида қоладими, бу саволга кун давомида аниқлик киритилади.

Шунингдек, “Реал” бошқа бир француз клуби “Ренн” сафида тўп сурувчи ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга трансферини деярли ҳал қилиб бўлди. Футболчи бугун, 31 август куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади ва трансфер расман эълон қилинади.

Германияда ҳам трансферлар давом этмоқда. Хусусан, Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Лейпциг” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марсел Забицерни 10 миллион евро эвазига харид қилди. Футболчи янги клуби сафида 18-рақамда ҳаракат қилади, шартнома эса 2025 йилга қадар мўлжалланган.

Туриннинг “Ювентус” клуби ўз тарбияланувчиси Мойзе Кинни “Эвертон”дан қайтариб олди. Клуб италиялик ҳужумчини сотиб олиш шарти билан 2 йилга ижарага олди. Трансфернинг умумий қиймати 20 миллион еврони ташкил этди.

Трансфер ойнасининг сўнгги кунида Лондоннинг “Вест Хэм” клуби Николо Влашич трансферини эълон қилди. Хорватиялик футболчи ЦСКАдан Англия клубига 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтди.

Трансфер ойнаси Тошкент вақти билан 31 августдан 1 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да ёпилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 302
Рейтинг: 2.9
t
×